Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Malibu-2 учун шартномалар бериш тўхтатилгани ҳамда нархлар кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
UzAuto Motors мазкур хабарларга муносабат билдирди.
"UzAuto Motors АЖ Chevrolet Malibu автомобили учун контрактация ўзгармаган ҳолда ўша сизга маълум аввалги нарх билан тузилишда давом эттирилишини расман маълум қилади", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors 20 декабрдан 2022 йил 1 февралгача Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti учун буюртма олишни тўхтатганди.