• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 2022

Тошкент метросида илк бор она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона фойдаланишга топширилди — фото

Жамоат ҳожатхонаси замонавий талаблар асосида қурилган бўлиб, маълум тоифадаги фуқаролар учун бепул бўлади.

1464
0
UzNews.uz

Тошкент метрополитенининг "Чилонзор" бекатида бугун, 23 февралдан бошлаб она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар берди.

Мазкур хоналар замон талабларига мос равишда барпо этилган бўлиб, қатор қулай ускуналар билан жиҳозланган. Шунингдек, ҳаво алмаштирувчи тизим ҳамда канализация қувурлари шаҳарсозлик нормаларига мос равишда ўрнатилган.

Қайд этилишича, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, ногиронлиги мавжуд фуқаролар, Чернобил фалокати иштирокчилари, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва "Ёшлар Иттифоқи" етакчилари ҳамда 7 ёшгача бўлган болалар метрополитен ҳожатхонасидан бепул фойдаланиши мумкин.

Она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхонадан фойдаланиш 1 500 сўм этиб белгиланган.

Ушбу она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона синов тариқасида қурилган бўлиб, натижа кўзлангандек бўлса, йўловчилар оқими кўп бўлган яна 14 та метро бекатида ҳам барпо этилиши режага киритилган.

1464
0