Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Киев шаҳридаги элчихонасидан олинган маълумотга кўра, ҳозирда Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Шу билан бирга, фуқароларимиз рўйхати янада аниқлаштирилмоқда.
Шунингдек, мамлакатдаги фожиалар сабаб жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Мамлакат фуқароларини эвакуация қилиш мақсадида биринчи навбатда, қўшни давлатлар орқали жўнаб кетиш йўналишлари ва кейинги бориш манзиллари ўрганилмоқда.
Уруш ҳолати чуқурлашадиган бўлса, шак-шубҳасиз, Украинада бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг маиший масалаларини ҳал этиш учун зарур чоралар кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистоннинг Украиндаги элчихонаси Украинани тарк этишни хоҳловчи ўзбекистонликлар рўйхати ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берганди.