• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 25 февраля 2022

Жиззахда ҳудудгаз таъминоти филиали бўлим бошлиғи ва етакчи муҳандис $3 минг пора билан қўлга тушди

Бўлим бошлиғи ва етакчи муҳандис далолатномада ҳисобланган 384,6 млн сўм зарарни камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан пора талаб қилган.

1021
0
Прокуратура департаменти

Жиззах вилоятида Бош прокуратура ҳамда ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда, Hududgaz Jizzax газ таъминоти филиали етакчи муҳандиси Ш.И. (муқаддам ЖКнинг 214-моддаси билан судланган) МЧЖ иш юритувчиси Д.Д.дан 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, ҳудудгаз таъминоти филиали ходимлари "Х.S." МЧЖнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномада ҳисобланган 384,6 млн сўм зарарни камайтириб бериш айтиб, тадбиркордан пора талаб қилган.

Тадбир давомида филиалнинг шартномавий-ҳуқуқий бўлими бошлиғи Б.Р. шериги етакчи муҳандис Ш.И.дан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1021
0