• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 25 февраля 2022

Украинадаги урушнинг илк кунида Алишер Усмонов $1,2 млрд йўқотди — Bloomberg

Украинага босқиннинг биринчи кунида россиялик энг бой тадбиркорлар қарийб 40 миллиард доллар зарар кўрди.

1141
0
if24.ru

Украинага босқиннинг биринчи кунида россиялик энг бой тадбиркорлар 39 миллиард доллар йўқотди, дея хабар берди Bloomberg нашри.

Маълумотларга кўра, энг кўп зарар кўрган миллиардерлар рўйхатини LUKOIL президенти Вагит Алекперов бошқариб турибди. Бир кунда унинг бойлиги қарийб учдан бирига қисқарди ва тахминан 6,2 миллиард долларга камайиб, 13 миллиард долларга тушди. Пайшанба куни Москвадаги нефть ишлаб чиқарувчи компаниянинг акциялари тахминан 33 фоизга арзонлашди.

Шунингдек, асли ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов 1,2 млрд доллар, Искандар Маҳмудов эса 900 млн доллар йўқотган.

"Пўлат ишлаб чиқарувчи Severstal компанияси раиси Алексей Мордашов кеча, 24 февраль куни 4,2 миллиард доллар йўқотиб, бойлигини 23 миллиард долларга етказди. Норилск Никель компанияси президенти ва айни дамда Россиянинг энг бой одами Владимир Потанин 3 миллиард доллар йўқотди", - дея таъкидламоқда Bloomberg.

1141
0