• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 февраля 2022

ТИВ Украинадаги ўзбекистонлик талабалар тўғрисида баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Украина ОТМларида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ертўлада қолишга мажбур бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

1123
0
Дунё

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги интернетда Украина олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари ертўлаларда қолишга мажбур бўлаётгани, уларга биринчи зарур маҳсулотлар етишмай қолгани тўғрисида маълумотлар тарқалаётгани юзасидан баёнот берди.

Баёнотга кўра, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вазият қай даражада мураккаб бўлишидан қатъи назар ушбу мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларни эвакуация қилишни ташкил этиш бўйича кучайтирилган тартибда ишламоқда.

Қайд этилишича, дипломатик миссия вакиллари ўзбекистонликлар билан доимий алоқа ўрнатиб, юзага келаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиб келмоқда. Харьковда бўлиб турган элчихона масъул ходими ўзбекистонлик талабалар билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг барча масалаларини ҳал этмоқда.

Маълуотга кўра, элчихона ҳамда Украинадаги диаспора вакиллари кўмагида Харьков ва Запорожье шаҳарларида бўлиб турган ўзбекистонлик талабалар уч маҳал овқат билан таъминланмоқда. Шу билан бирга, Запорожье миллий университети раҳбарияти ҳам талабаларга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирган. Шунингдек, Херсон, Хмельницкий, Днепр ва Одесса шаҳарларида таҳсил олаётган талабалар масалалари диаспора кўмагида ҳал этилмоқда.

"Айни пайтда Украина шаҳарлари ўртасидаги автомобиль ва темир йўл алоқалари бутунлай фаолиятини тўхтатган. Бундай шароитда Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидан ватандошларни Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни ташкил этишнинг вақтинча иложи бўлмаяпти. Аммо мана шу каби жиддий хавф-хатарлар бўлишига қарамай, бир гуруҳ талабалар уларни зудлик билан эвакуация қилишни талаб этмоқда.

Шу муносабат билан Украинадаги ватандошларимизга ваҳимага тушмаслик, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик ва элчихонанинг хавфсизлик бўйича умумий кўрсатмаларига амал қилишларини қатъий тавсия этамиз. Элчихона яқин кунларда Ўзбекистон фуқароларини Украинадан хавфсиз олиб чиқиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда", - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Украинадаги ўзбекистонликлар ўз ватанларига Польша орқали қайтилиши ҳақида хабар бергандик.

1123
0