• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 28 февраля 2022

$32 мингга “Дипломатия”га ўқишга ва Миллий гвардияга ишга жойламоқчи бўлганлар ушланди

Андижонда икки фуқарони ишга ва ўқишга киритиш учун пул талаб қилган бир гуруҳ шахслар қўлга тушди.

797
0
Прокуратура департаменти

Олтинкўл туманида фуқароларни ишга ва ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Олтинкўл туманида фуқаролар З.У., Ш.Г. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) ва К.А.лар олдиндан тил бириктириб, гўёки ўзларининг Тошкент шаҳридаги танишлари орқали фуқаро О.ни Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштириш ва И.ни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига $32 мингни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

797
0