• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
28 февраля 2022

Ташқи ишлар вазирлигининг 3 та таркибий бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди

Иқтисодий дипломатия департаменти директори, Давлат протоколи бошқармаси ва Иқтисодий таъминот бўлимига янги бошлиқлар келди.

793
0
Sputnik

Ташқи ишлар вазирлиги таркибий бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ибрагимов Бахтиёр Баҳодирович (илгари Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси лавозимида ишлаган) — Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимига тайинланди.

Мирзарахимов Сарвар Хамитжанович (илгари Давлат протоколи бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган) — Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи вазифасини бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Акрамов Умид Шуҳратович (илгари Ташқи ишлар вазирлиги Молия -иқтисодиёт бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган) — Иқтисодий таъминот бўлими бошлиғи вазифасини бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

793
0