• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 1 марта 2022

Наманганда қурилиш бошқармаси мутахассиси $200 минг пора билан қўлга тушди

Қурилиш бошқармасининг туман бўлими мутахассиси 2 гектар ерни расмийлаштириб, у ерга кўп қаватли уй қуришга рухсат олиб беришни ваъда қилган. ДХХ қатор ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ жиноятларни фош қилди.

677
0
Видеодан кадр

Наманган вилоятида қурилиш бош бошқармасининг Давлатобод туман бўлими мутахассиси тадбиркорга мансабдор танишлари орқали мазкур туман ҳудудидан 2 гектар ерни расмийлаштириб бериш ҳамда у ерга кўп қаватли уй ва ишлаб чиқариш объекти қуришга рухсат олиб бериш эвазига, ундан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Шунингдек, тезкор ўтказилган тадбирда Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, якка тартибдаги тадбиркор ўзининг ўғли номида бўлган фермер хўжаликнинг 7,4 гектар ер майдонини ҳокимият идораларидаги мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 84 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Тошкент шаҳрида кузатилган ҳолатда эса Бектемир туманидаги боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзоси бўлган фуқаро ушбу ширкат ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 17,6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги деҳқон хўжалиги раҳбари мазкур хўжалик балансида бўлган 40 сотих суғориладиган ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

677
0