• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 марта 2022

Магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади

Ҳар бир вилоятда 150 нафар қизнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади. Ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади.

1537
0
t.me/uzjmcu

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар яратилишини маълум қилди. Унга кўра, эндиликда

— Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади. (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);

— Ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;

— Ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

— Ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;

— Докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.

1537
0