• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 марта 2022

Алишер Усмоновнинг $600 миллионлик яхтаси мусодара қилинди — Forbes

Германия ҳукумати томонидан 156 метрлик Dilbar номли яхта мусодара қилинди.

1372
0
the-triton.com

Германиянинг Гамбург шаҳри расмийлари Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг 600 миллион долларлик Dilbar яхтасини мусодара қилди. Бу ҳақда яхтачилик соҳасидаги учта манбага таяниб, Forbes хабар бермоқда.

Кема 2021 йил октябрь ойи охиридан бери Германиянинг Blohm+Voss кемасозлик фирмасининг Гамбургдаги заводларида қайта жиҳозлаш учун бўлган.

Forbes билан суҳбатлашган манбаларнинг таъкидлашича, Германия ҳукумати активни музлатиб қўйган ва бунинг натижасида яхтада ишлаган Blohm+Voss ходимлари чоршанба куни ишга келмаган.

Маълумот учун, Алишер Усмонов яхтани 2016 йилда 600 миллион долларга сотиб олган. У Люрссен кемасозлик компанияси томонидан индивидуал буюртма асосида қурилган.

Forbes маълумотларига кўра, 156 метрлик яхта дунёдаги энг кенг яхта ҳисобланади. Унда сузиш ҳавзаси, иккита вертолёт майдончаси, сауна, гўзаллик салони ва спорт зали мавжуд.

1372
0