• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 марта 2022

Тошкент вилояти "Иссиқлик манбаи" ишлаб чиқариш бошқармасида 6,5 млрд сўмлик камомад аниқланди

Қозонхоналарнинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилмаган ҳамда 7 дона қозонхона бошқа шахсларга бериб юборилган.

773
0
Uza

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси Тошкент вилояти "Иссиқлик манбаи" ишлаб чиқариш бошқармасида қатор камчиликларни аниқланди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, "Иссиқлик манбаи" таркибида жами 51 та қозонхона мавжуд бўлиб, уларнинг баланс қиймати қарийб 1,5 млрд сўмни ташкил этган. Аммо, назорат тадбир даврида қозонхоналарнинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилмаган ҳамда 7 дона қозонхона бошқа шахсларга бериб юборилганлиги аниқланган.

Шунингдек, корхонада умумий қиймати қарийб 6,5 млрд сўм бўлган қатор молиявий камчиликларга йўл қўйилганлиги фош бўлди.

- асоссиз киртилган харажатлар - 3,8 млрд сўм;

- товар моддий бойликларининг камомади -1,8 млрд сўм;

- ортиқча тўланган иш ҳақи - 833,3 млн сўм;

- бошқа шахсларга берилган бинолар қиймати - 46,8 млн сўм;

- ёнилғи харажатларни ортиқча сарфланиши - 45,5 млн сўм.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

773
0