• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 марта 2022

Тошкентда фуқарлоларни сохта паспорт тайёрлаб, $2,2 мингга Умра зиёратига жўнатаётганлар ушланди

Улар алдов йўли билан 40 нафар ўзбекистонликни Қозоғистоннинг сохта паспортини тайёрлаб, Умра зиёратига юбормоқчи бўлган. Энди мазкур фуқаролар 10 йил зиёрат қилишдан маҳрум бўлди.

730
0
Видеодан кадр

Тошкент халқаро аэропортида 40 нафар ўзбекистонликни Умра зиёратига сохта паспорт тайёрлаб, олиб кетаётганлар қўлга олинди.

Маълум бўлишича, бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари билан тил бириктириб, Умра зиёратига бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни Қозоғистоннинг сохта фуқаролик паспортларини тайёрлаш орқали $2,2 минг эвазига мунтазам равишда Умра зиёратига жўнатиш билан шуғулланиб келишган.

Аниқланишича, улар бу ишни Саудия Арабистони томонидан Қозоғистонликлар учун соддалаштирилган кириш режими, электрон виза жорий қилинганидан фойдаланиб, амалга оширишган.

"Мен миллий туризм раҳбариман. Бу аянинг ўзи менга Умра зиёратига жўнатасиз экан, деб телефон қилди. Шу билан шартнома қилдик. Менга $2,6 минг берди", - дейди ушланган шахслардан бири.

"Уч кундан бери Дубайдамиз. Гуруҳимиз 30 кишидан иборат эди. Аэропортга келганимизда қўлимиздаги ҳужжатлар қалбаки экани аниқланди. Шу бўйи Мадинага учиб кетганимиз йўқ", - дейди алданганлардан бири.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, зиёратга кетаётган 40 нафар ўзбекистонликнинг 10 йилга хориж мамлакатига киришига тақиқ қўйилди.

730
0