• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 5 марта 2022

Кучли шамол қатор ҳудудларда биноларнинг томларини қулатди — фото

Айрим ташкилот ва кўп қаватли биноларнинг томлари ерга қулади, автомобилларга ҳам зарар етди.

869
0
ФВВ

2022 йил 5 март куни республикада юзага келган кучли шамол натижасида айрим вилоятлардаги биноларнинг том қисми ерга тушган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 05:30 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар "Ватанпарвар" МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг тахминан 120 м.кв, Ўзбекистон кўчасида жойлашган стоматология биносининг 100 м.кв, "Дўстлик" МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг томи қулаб тушди.

Бундан ташқари, "Ватанпарвар" маҳалласида атрофдаги автомобилларга ҳам зарар етган.

Шунингдек, соат 08:10 да Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар А.Дўсназаров кўчасида жойлашган уйнинг 350 м.кв;

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 8-митти туман А.Навоий кўчасида жойлашган уйнинг 100 м.кв майдонда том қисмлари шамол натижасида ерга тушган.

Воқеа жойига ФВВнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарията ва қутқарув бўлинмалари жалб этилиб, кучли шамол талафотларини бартараф этиш ишлари олиб борилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, айрим ҳудудларда кучли шамол билан чанг-тўзон, шунингдек, кўплаб туманларда сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирилган эди.

869
0