• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 7 марта 2022

Сирдарёда Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган маҳбус аниқлади

У 20 нафар маҳкум ва 11 нафар озодликда юрган фуқаро билан алоқада бўлиб, бузғунчи ғоялар тарғиботи билан шуғулланган.

733
0
Иллюстрация

Давлат хавфсизлик хизмати жазони ижро этиш манзил колонияларида сақланаётган 20 нафар маҳкум ва 11 нафар озодликда юрган фуқаро билан алоқада бўлиб, бузғунчи ғоялар тарғиботи билан шуғулланган ва келажакда Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган маҳбусни аниқлади.

1991 йилда туғилган П.С. аввал "Тавҳид ва жиҳод катибаси" халқаро террористик ташкилотига аъзо бўлгани учун 6 йилга озодликдан маҳрум этилиб, 2020 йилдан буён манзил колонияда жазо ўтаётган эди.

У яширинча бошқа маҳкумларга ва озодликдаги танишларига экстремистик ва ақидапарастлик руҳидаги материалларни тарқатиб келганлиги аниқланган.

ДХХ ва ИИВ Сирдарё вилояти бўйича бошқармалари ҳамкорлигида прокурор санкциясига асосан 31 нафар фуқаронинг жазони ўташ ва яшаш манзилларида тезкор-тергов ҳаракатлари амалга оширилди.

Аниқланган ашёвий далиллар ва тўпланган материалларга асосан ЖК 244 прим 1-моддаси 3-қисми "а", "г" бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

733
0