• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 9 марта 2022

Маҳалла вазири ҳамда хотин-қизлар қўмитаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Янги ташкил этилган вазирлик ва қўмита таркибига ўринбосарлар тайинланди.

652
0
UzNews.uz

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган Содиқжон Турдиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Шунингдек, Абдулла Турсунов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Мухтар Мухитдинов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари эди.

Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар масалалари давлат қўмитаси раисининг ўринбосарлари тайинланди.

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Озода Парпибоева, Раъно Турдибоев ва Нодира Эгамбердиева номзодлари маъқулланди. 

652
0