• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 9 марта 2022

Тошкентда йўловчи автобус "пешеход"даги икки пиёдани уриб кетди

Пиёдаларнинг бири ҳалок бўлган. 5 ёшли пиёда шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

986
0
UzNews.uz

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 8 март куни соат 11:30 да Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида 1996 йилда туғилган ҳайдовчи МАN русумли автобусни бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларни уриб юборган.

Натижада, 1952 йилда туғилган пиёда Р.З. олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган. 2017 йилда туғилган пиёда Р.Е. “бош соҳаси лат ейиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

986
0