• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 марта 2022

Ўзбекистонда "дом"ларнинг ертўла қисмида яшаш хонадонлари қурилади

Кўп қаватли турар жойларнинг ярим ертўла қисмини фойдали майдонга айлантириш бўйича тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилди.

1091
0
president.uz

Ўзбекистонда кўп қаватли турар жой биноларининг ярим ертўла қисмида яшаш хонадонлари қурилади. Бу ҳақда АОКАда Қурилиш вазирининг ўринбосарлари иштирокида ўтказилган Матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, кўп қаватли турар жойларнинг ертўла қисмини фойдали майдонга айлантириш юзасидан республикада амалда бўлган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи манфаатдор вазирлик ва идоралар таклифларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилган.

Бош лойиҳа институтлари томонидан 5, 7, 9, 12 ва 16 қаватли турар жой биноларининг ярим ертўла қисмида яшаш хонадонларини жойлаштириш бўйича намунавий лойиҳалар ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, барча турдаги уй-жойлар лойиҳаларида замонавий энергия тежамкор қурилиш материалларидан кенг миқёсда фойдаланиш назарда тутилган.

Кўп қаватли уй-жойлар қурилишида энергия тежамкор материаллардан фойдаланишни назарда тутувчи "Энергия тежамкор деворбоп тўсувчи конструкциялар, бинолар қурилишида автоклавли силикатли газобетон конструкцияларини қўллаш" номли давлат стандарти ишлаб чиқилди.

1091
0