• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 марта 2022

Хоразмда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган 18-20 ёшли шахслар ушланди

4 нафар шахс ўзаро виртуал гуруҳ ташкил этиб, экстремистик мазмундаги материаллар тарқатиш билан шуғулланган.

843
0
Видеодан кадр

Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ўзаро виртуал гуруҳ ташкил этиб, экстремистик мазмундаги материаллар тарқатиш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, Хива шаҳрида яшовчи, 2002-2004 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар шахс ўзларининг уяли телефон аппаратлари орқали ижтимоий тармоқлардаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар билан танишиб, халқаро террористик ташкилотлар ҳамда диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Бухорий, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий ва бошқаларнинг маърузаларини кўриб, тинглаб, атрофдагиларга ҳам тарқатиб келишган.

Шунингдек, улар Суриядаги террористик ташкилотлар аъзолари билан алоқага киришиб, уларнинг сафига бориб қўшилишни мақсад қилишган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

843
0