• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 марта 2022

Маст ҳолда автомобиль бошқарган шахс 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлади — қонун лойиҳа

Амалда маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчилар 1,5 – 3 йилгача муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Тегишли қонун лойиҳалари тайёрланмоқда.

988
0
all-sfp.ru

Ички ишлар вазирлиги томонидан янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун 5 йил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ бошлиғи Олимжон Саидов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, айни пайтда 8 та норматив ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, иккита қонун, битта президент қарори ҳамда тўртта ҳукумат қарори лойиҳалари тайёрланмоқда. Биринчиси "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш ва ўлимлар ҳолатини кескин камайтириш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқиляпти.

"Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига маст ҳолда машина ҳайдаганлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 5 йил муддатга маҳрум қилишни кўзда тутувчи ўзгартириш киритилиши кўзда тутилган. Амалдаги тартибга кўра транспорт воситаларини алкоголли ичимлик, гиёҳванд модда таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарган ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил-у олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилинади.

Шу билан бирга маст ҳолда рулда ўтирганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима солиниши қатъий белгиланмоқда. Амалдаги жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараварини ташкил этади", - ЙҲХХ бошлиғи Олимжон Саидов.

988
0