Ўтган ҳафта давомида Бухоро шаҳрида кузатилган муттасил ёғингарчилик оқибатида жорий йилнинг 11 март куни “Талипоч қалъа дарвозаси”нинг чап томонида қулаб тушган қалъа девори қисмини ва “Талипоч дарвозаси”ни таъмирлаш учун Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1,0 млрд сўм ажратилди. Бу ҳақда Маданий меросни агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг март ойида тасдиқланган “2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг Манзилли рўйхати”га асосан мазкур объектни таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Ҳозирда масъул соҳа мутасаддилари ва мутахассислар томонидан ушбу объектнинг лойиҳа олди ишлари олиб борилмоқда.