• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 марта 2022

Хорижий сайёҳларга Ўзбекистонга киришдаги карантин чекловлари бекор қилинмоқда

Энди сайёҳлар ПЗР-тест натижасига эга бўлиши шарт эмас. Электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими фаолияти қайта тикланиб, ишга туширилмоқда.

618
0
UzNews.uz

Хорижий мамлакатлар билан туристик оқимни тезкор тиклаш мақсадида, Республика комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистонда:

• Тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган хориж фуқаролари ПЗР-тест натижасисиз Ўзбекистонга кириши мумкин.

Бундай сертификат ё паспортга эга бўлмаган тақдирда, республикага ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЦР-тест натижаси, ёки чегара ўтиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши бўйича манфий натижали маълумотномага (электрон QR-кодга) эга бўлиши шарт;

• Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Қозоғистон фуқаролари ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди;

• Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали томонлар фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди ҳамда барча ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонга кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, ишга туширилмоқда.

Бундан ташқари, хорижий давлатлардан келаётган сайёҳларга тезкор ва сифатли маълумот алмашинуви бўйича хизмат кўрсатиш мақсадида ТИВнинг Call марказини йўлга қўйишга оид топшириқ берилди.

618
0