• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 марта 2022

"Ўзларингни билиб ўтиринглар": мухлисларга ҳурматсизлик қилган Юлдуз Усмоновага муносабат билдирилди

Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонова концерт вақтида мухлисларга қўполлик қилгани сабабини маълум қилиб, бу ҳолатни кескин қоралади.

1959
0
Иллюстрация

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг концерт дастурида томошабинларга ҳурматсизлик қилгани жамоатчилик танқидига учради.

Мазкур ҳолат юзасидан Маданият вазирлиги муносабат билдирди.

Муносабатда айтилишича, “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтаётган концертнинг 12 март кунидаги дастурида техник носозлик туфайли саҳна пардаси тўлалигича очилмай қолган ва бунга томошабинлар эътироз билдирган.

Хусусан, улардан бири қўпол оҳангда бақирган. Натижада, Юлдуз Усмонова буни ҳақорат деб тушунган ва эмоцияга берилиб кетиб, концертга ташриф буюрган томошабинларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган.

"Шуни қатъий таъкидлаймизки, санъаткор ҳар қандай ҳолатда ҳам ортиқча ҳис-ҳаяжонга берилмай, вазиятни тўғри баҳолай олиши, ўзини тута билиши, cаҳнада, мухлислар билан мулоқот жараёнида уларга нисбатан самимий муносабатда бўлиб, ҳурматини жойига қўйиши шарт. Бу унинг маънавий бурчи ҳисобланади. Маданият вазирлиги ушбу тартиб-қоидаларга зид равишда қилинган хатти-ҳаракатларни ҳеч қачон ёқламайди ва кескин қоралайди", - дейилади вазирлик хабарида.

1959
0