Жорий йилнинг 11 март куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги йўлда Damas ҳайдовчиси машинани тез бошқариб келаётиб, 12 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборган. ЙТҲ натижасида, қиз ҳалок бўлган.
Шунингдек, шу куни Урганч тумани ҳудудидаги йўлда 47 ёшли ҳайдовчи Hyundai Elantra русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ҳаракатланиб кетаётган 42 ёшли пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати туфайли шифохонада вафот этган.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистонда 14 март куни Тўрткўл туманидаги йўлда ҳаракатланиб кетаётган "Камаз" юк машинаси қарама-қарши йўналишда келаётган мототранспорт воситаси билан тўқнашган.
Юз берган ЙТҲ натижасида, мототранспорт воситасининг 1986 йилда туғилган ҳайдовчиси А.Б. тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.