Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 апрель санаси этиб белгиланди.
Ушбу муддат қуйидагилар:
— тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
— тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
— табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
— ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.
Бунгача ушбу муддат 1 мартга қадар узайтирилган эди.