Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номи остида сохта Telegram-бот яратилди. Бу ҳақда AntiFake.uz хабар берди.
Ботга кирилганда аҳолига 300 минг сўмдан ёрдам пули берилаётгани ҳақида ёзилади. Бу пулни олиш учун бот шартларини бажариш кераклиги айтилган.
Маълумот учун, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.