• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 марта 2022

Эски намунадаги "права"ларни алмаштириш хизмати вақтинча тўхтатилди

Техник-профилактик тадбирлар ўтказилиши сабаб ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш хизмати вақтинча кўрсатилмайди.

1157
0
autostrada.uz

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш хизмати техник-профилактик тадбирлар ўтказилиши муносабати билан 19 мартдан 2 апрель кунигача вақтинча кўрсатилмайди, дея хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳар бир гувоҳнома алмаштириш пунктига кунига 55-60 нафардан фуқаро мурожаат қилганда, тўлиқ қамров учун ўртача 4 йил вақт сарф қилиниши режалаштирилган эди. Ҳозирда эса, бир кунда 500-600 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда.

Таъкидланишича, ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш ҳажмини йил давомида бир маромда тақсимлаш, уларнинг йил якунида алмаштириш жойларида тўпланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида гувоҳномаларни алмаштиришнинг якуний муддатлари табақалаштирилди. (Масалан, 2010 йилгача олинган гувоҳномалар – 2022 йилнинг апрелига қадар, 2012 йилгача бўлганлари – 2022 йилнинг июль ойига қадар ва ҳоказо).

Ушбу муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб топилиши белгиланди.

1157
0