Самарқандда бир гуруҳ шахслар томонидан таркибида соф олтин моддаси бўлган рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Пахтачи туманида яшовчи фуқаролар 1994 йилда туғилган У.А. ва 1994 йилда туғилган И.Б.ларнинг яшаш хонадонларида таркибида соф олтин моддаси бўлган тахминан 3 тонна руда тошлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар (тош тегирмони-2, драбилка двигатели-1, электрон тарози, қуритиш мосламаси, "УАЗ" автомашинаси-2) мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Оҳак цехи фаолияти ҳамда рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш натижасида, жами 1 млрд 260 млн сўмдан ортиқ табиий газ маҳсулоти талон-торож қилинганлиги аниқланди.