Бугун, 18 март куни Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Унда шифокорларга қуйидаги имтиёзлар берилишини маълум қилинди.
2 мингдан зиёд олис ва чекка маҳаллаларда тиббиёт пунктлари ташкил этилади. Улар орқали олис ва чекка ҳудудлардаги 4 миллион нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
“Қишлоқ шифокори” дастури янада такомиллаштирилади ва 2022 йил 1 майдан бошлаб:
- Олис ва чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг ойлик иш ҳақига 2 миллион сўмдан қўшимча устама тўланади;
- Ушбу шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилади;
- Бундан буён, олис ва чекка ҳудудда узлуксиз уч йил ишлаган шифокор, клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади.
2022 йилда туман марказий шифохоналаридаги ўринларнинг 10 фоизи неврология, эндокринология, кардиология касалликлари учун ажратилиб, бюджетдан молиялаштирилади.
Бу кўрсаткич 2023 йилда 20 фоизга етказилади.