Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 19 март кунидан бошлаб Тошкент халқа автомобил йўли ва Фарғона йўли кўчаларини бирлаштирувчи иккита йўл "Компас" СКМ ёнидаги ва Халқа йўлининг Тантана кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўл кўчасига бурилиш қисми таъмирлаш ишлари сабабли ишлар якунига қадар ёпилади.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни илтимос қиламиз”, - дейилади хабарда.