• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 21 марта 2022

Фарғонада хонадонда 5 киши номаълум газдан заҳарланиб ҳалок бўлди

Номаълум этиологияли заҳарланиш қурбони бўлган мархумлар бўйича тиббий экспертиза тайинланган.

1041
0
UzNews.uz

ФВВ Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 21 март куни Қўқон шаҳар “Шикорбеги 62-сонли” МФЙ, Шикорбеги 3-берк кўчаси 56-уйда номаълум этиологияли заҳарланиш натижасида 5 нафар фуқаро вафот этган.

Маълумот берилишича, ушбу хонадон табиий газ билан таъминланган. Мархумларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Экспертиза натижалари олингандан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этилади.

Мутахассисларнинг ўрганишларига кўра, фуқаролар ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги тахмин қилинмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1041
0