Қашқадарёда вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 19 март куни соат тахминан 08:00 ларда Миришкор тумани Женов қишлоғида яшовчи Н.Д. бошқарувида бўлган Gentra Қарши тумани Ширкент қишлоғидаги йўлда Р.З. бошқарувидаги Nexia-3'ни қувиб ўтмоқчи бўлган.
Натижада, Nexia-3'нинг чап томонига тўқнашиб, йўлнинг ўнг чет пасти қисмидаги дарахтларига бориб урилиб, ЙТҲни содир қилган.
Оқибатда, Gentra'да йўловчи сифатида кетаётган Р.Фа., Р.С., Р.Фе. ва Э.Р.лар тан жароҳати олиб, вафот этган.
Nexia-3'да бўлган йўловчи Ж.М ва Gentra ҳайдовчиси Д.Н.лар тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.