Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 82 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Марям Ихтиёрова 1939 йилнинг 21 апрель санасида Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида таваллуд топган.
У театр ва рассомчилик санъати олийгоҳида таҳсил олган.
Марям Ихтиёрова ўз фаолиятини 1959 йилда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида бошлаган.
Устоз санъаткор ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида кўплаб спектакль ва филмларда иштирок этган.
Кўп йиллик фаолияти давомида «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 1997 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» каби унвонлар ҳамда 2016 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.