• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 марта 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖ кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиб, фарзандлари учун тўйлар ўтказиб берди

Жамият раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Наврўз байрами муносабати билан кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб улар учун байрам дастурхонлари ёзилди.

1005
0
“Ўзбекнефтгаз” АЖ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Касаба уюшма қўмитаси ва тизим корхона ҳамда ташкилотлари томонидан ҳудудлардаги маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, якка ёлғиз яшайдиган ва ногиронлиги бўлган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон сифатида тарқатилди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан Бухоро вилояти бир неча туманларида истиқомад қиладиган кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди, жумладан Қоровулбозор тумани “Имомал-Бухорий” маҳалласидагиларнинг 65 нафарига турли истеъмол товарлари тарқатилди.

Наврўз умумхалқ байрами доирасида Қашқадарё вилояти Ғузор, Муборак, Миришкор туманидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Ғузор тумани “Шакарбулоқ”, “Шерали”, “Даштобод”, “Янгиҳаёт”, “Янгикент”, “Тошгузар”, “Тенгдош”, “Гулистон”, “Дўлтали”, “Нурафшон”, “Мевазор”, “Истиқбол”, “Файзобод”, “Эшонқудуқ”, “Қоракўл” ва “Совбоғ” МФЙ ҳудудларидаги юздан зиёд хонадонлардаги эҳтиёжманд оилаларга Наврўз байрами муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳомийлигида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яна бир савобли ишга қўл урилди. Тумандаги 15 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларини хатна тўйи ўтказилди.

Тўй болалар мамлакатга ҳиссасини қўшадиган муносиб фарзанд бўлиб вояга етишини тилаб, Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси номидан совғалар топширилди. Шу куни Ғузор тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда эҳтиёжманд оилаларга телевизорлар, тўй болаларга туман ҳокими ва ташаббускорларнинг эсдалик совғалари топширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам вакилларига эътибор қаратиш, уларга зарурий масалаларда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш орқали ўзининг ижтимоий йўналишларидаги фаолиятини давом эттиради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

1005
0