• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 марта 2022

Тошкент вилоятида нотаниш аёл мактаб, боғчалардан болаларни ўғирламоқчи бўлгани айтилди — аудио

Вилоят ИИББ ҳолат юзасидан муносабат билдириб, аёлнинг шахсига аниқлик киритди.

984
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида мактаб ва боғчаларда болаларни ўғирлашга уринаётган аёл ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур хабар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Маълумот берилишича, жорий йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳар ИИББга 1990 йилда туғилган фуқаро П.К. мурожаат қилиб, Юнусобод туманидаги болалар боғчаси олдида номаълум аёл киши турганлиги ва ўзини ғалати тутаётганлиги, кимни қидираётганлиги сўралганида адашиб қолганлигини маълум қилганлиги ҳақида хабар берган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида, боғча олдида турган аёл киши 1988 йилда туғилган Наманган вилоятида истиқомат қилувчи И.К. эканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, аёл руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриб, 2016 йилда ўзи, фарзанди ва онаси билан ЙТҲга учраганлиги, ушбу ЙТҲда онаси вафот этганлиги, ўзи эса руҳий касал бўлиб қолганлиги маълум бўлган.

"Фуқаро И.К. томонидан болаларни ўғирлашга уриниш ҳолати бўлмаганлигини маълум қиламиз", - дейилади ИИББ муносабатида.

984
0