• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 24 марта 2022

Президент Сурхондарёда қиймати 1,2 миллиард долларлик иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаб берди

Станция йилига 12 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Электр энергиясининг бир қисмини Афғонистонга экспорт қилиш режалаштирилган.

712
0
president.uz

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида яна бир муҳим воқеа – Сурхондарё вилояти Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилишига бағишланган маросим бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев бўлажак станциянинг қуввати ва самарадорлиги ҳақида сўзлади.

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион доллар бўлиб, унинг натижасида 1 минг 560 мегаватт қувват яратилади, йилига 12 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Лойиҳа доирасида энг замонавий технологиялар ўрнатилиб, йилига 1 миллиард куб метр табиий газ тежалади.

Қайд этилишича, бу станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси Сурхондарёдаги 500 минг хонадонни ҳам нурга тўлдиради. Бундан ташқари, қўшни Афғонистонга йилига камида 3 миллиард киловатт-соат электр энергиясини экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади.

Лойиҳа Германиянинг Siemens Energy, Франциянинг ЕDF, Нидерландиянинг Stone City Energy компаниялари томонидан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади. Давлат раҳбари бунга алоҳида эътибор қаратиб, соҳада хусусий капитал иштирокига кенг имкониятлар очилаётганини таъкидлади.

"Биз охирги йилларда энергетика соҳасида катта ислоҳотларни амалга ошириб, соҳани тўлиқ трансформация қилмоқдамиз. Жумладан, электр ишлаб чиқаришга илк бор хусусий сектор иштироки учун кенг имкониятлар очилди. Сўнгги уч йилда умумий қуввати 1 минг мегаваттдан зиёд бўлган 5 та электр станцияси давлат-хусусий шериклик асосида ишга туширилди. Жалб этилган хорижий инвестициялар ҳажми 1 миллиард доллардан ошди", – деди Шавкат Мирзиёев.

Тадбирда иштирок этган Siemens Energy компанияси президенти Кристиан Брух ва ЕDF компанияси ижрочи директори Беатрис Буффон Ўзбекистонда энергетика тизими замонавий технологиялар асосида модернизация қилинаётганини юксак баҳолади. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, мазкур лойиҳани юқори сифатда амалга оширишларини таъкидлашди.

Шундан сўнг, давлат раҳбари инвесторлар билан бирга рамзий тугмани босиб, иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаб берди. Мазкур станцияни 2024 йил охирида ишга тушириш режалаштирилган.

712
0