• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 25 марта 2022

Андижонда эркак 53 ёшли танишини пичоқлаб ўлдирди

Бир хонадонда ичиб ўтирган икки танишнинг ўртасидаги жанжал ўлим билан тугади.

803
0
Тергов департаменти

Тергов департаменти берган маълумотга кўра, 2022 йил 22 март куни 50 ёшли А.Р. ҳамда 53 ёшли Б.А.лар Андижон шаҳар “Исломобод” МФЙда жойлашган 53 ёшли М.М.нинг яшаш хонадонига меҳмонга келишиб, у ерда биргаликда спиртли ичимликлар истеъмол қилишган.

Шундан сўнг, А.Р. ҳамда Б.А.лар маст бўлган ҳолда бир-бирларини ҳақорат қилишган ва улар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Натижада, Б.А. стол устида турган хўжалик пичоғини олиб А.Р.нинг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказганлиги оқибатида А.Р. ҳодиса жойида вафот этган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида А.Р. да кўкрак қафаси ўнг томон соҳасидан кўкрак бўлиғига тешиб ўтувчи санчма кесма жароҳат аниқланган бўлиб, мазкур жароҳат оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳатлари сифатида баҳоланиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат Б.А.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ўнга нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

803
0