• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 26 марта 2022

Самарқандда газ таъминоти корхонаси биносида портлаш содир бўлди

“Тойлоқтумангаз” газ таъминоти корхонасининг хонасидаги портлаш натижасида 2 нафар ходим ҳамда 2 нафар мурожаат билан келган фуқаро шифохонага олиб кетилган.

788
0
UzNews.uz

“Тойлоқтумангаз” газ таъминоти корхонасининг хонасида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда Тойлоқ тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 18 март куни соат 15:00 ларда “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти бўлими электрон газ ҳисоблагич муҳандисининг хизмат хонасида портлаш содир бўлган.

Оқибатда,“Тойлоқтумангаз” газ таъминоти бўлимининг 2 нафар ходими ҳамда 2 нафар мурожаат билан келган фуқаро тан жароҳати олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур хонада ўрнатилган ва ишлаб турган “ARTEL” русумли кондиционер чақнаши натижасида хонада портлаш содир бўлганлиги аниқланган. Воқеа жойидан носоз ҳолатда келган бир дона “ARTEL” русумли кондиционер ашёвий далил сифатида олинган.

Бахтсиз ҳодиса туфайли тан жароҳати олган фуқаролар зудлик билан шифохонага ётқизилиб, зарурий муолажалар қилинган. Айни дамда беморларнинг аҳволи яхши.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда ушбу ҳолат бўйича Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

788
0