• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 28 марта 2022

Сурхондарёда $220 минг кредит пулларини "еб юборган" МЧЖ собиқ раҳбари ушланди

Банк масъул шахслари билан тил бириктириб, банк пулларини талон-торож қилган собиқ раҳбарга икки модда билан жиноят иши қўзғатилди.

783
0
ДХХ

Музробод туманида 220 000 АҚШ доллари кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, “T.Y.E.” МЧЖ собиқ раҳбари И.С. МЧЖга АТ “Алоқабанк” вилоят филиали томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда айланма маблағини тўлдириш” учун ажратилган 220 000 АҚШ доллари кредит маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжига ишлатиб юбориб, талон-торож қилган.

Шунингдек И.С. банк филиали масъул шахслари билан тил бириктириб, аслида баҳоси 737,8 млн сўм бўлган бинонинг нархини сунъий равишда оширган ҳолда 2,5 млрд сўмга ўзаро келишув далолатномасига асосан гаров таъминоти сифатида қўйиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

783
0