Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати +15…+17 даражагача, жанубда +20...+22 даражагача исийди. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди.
Республика ҳудудлари бўйича (шимол ва чекка жанубдан ташқари) баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Совуқ фронт ўтишида кундузи ҳарорат 7-10 даражагача пасаяди.
30 мартдан 1 апрелгача Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
30 мартда ҳаво ҳарорати кечаси 0...+3 даража, баъзи жойларда -2 даражагача, кундузи +12…+17 даража атрофида бўлади.
Ҳафта охирига келиб, кечаси ҳарорат +5…+10 даражагача кўтарилади. Кундузи ҳаво +17…+22 даражагача, жанубда +23…+25 даражагача кўтарилади.