Ўзбекистонда апрель ойида одатда момақалдироқ ва шиддатли шамоллар билан ёғадиган ёмғирлар тез-тез кузатилади.
Республиканинг шимоли, чекка жануби ва чўл ҳудудларида ёғингарчилик ой учун ўртача 5 кундан 8 кунгача кузатилади, тоғли ҳудудларга яқинлашган сари ёғингарчилик бўладиган кунлар сони 9-13 кунгача кўпаяди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг апрель ойи асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади.
Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат +17…+22 даражадан +23…+28 даражагача, жанубда баъзи жойларда +30…+33 даражагача кўтарилади.
Фақат 2 апрель куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқ ёмғири ёғиши мумкин.
Ўзгидромет прогнозига кўра, кейинчалик апрель ойи ҳарорат тартиби бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даражадан +10…+15 даражагача, кундуз кунлари +13…+18 даражадан +23…+28 даражагача, республика жанубида +30…+33 даражагача ўзгариб туради.
Ойнинг айрим кунларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда дўл ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас.