Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ахборот хизмати хабар берди.
"Бинолардаги тасвирлар устидан бўяб ташланаётгани йўқ, аксинча, мутахассис берган тушунтиришга кўра, кўп қаватли уйлар деворидаги мозаикалар шаҳримизнинг диққатга сазовор жиҳатини сақлаб қолишга қаратилган махсус материал билан қопланмоқда. Ишлар тўлиқ якунига етганидан сўнг, материал қум-оқим усули билан ювилади ва мозаика тасвирлари пойтахтимиз аҳолиси кўзи олдида ўзининг бошланғич, бироқ энди мустаҳкамроқ кўринишида намоён бўлади", дея муносабат билдирилган ҳокимлик хабарида.
Шунингдек, пост муаллифига, ҳиссиётларга бой саволларни бериш ва ҳақоратли оҳангдаги гапларни ёзишдан аввал, маълумот ва масалаларга аниқлик киритишни, ҳеч бўлмаса, ўз гапида тилга олаётган ҳужжат билан танишиб чиқишни яна бир бор маслаҳат бериб ўтди шаҳар ҳокимлиги.