• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 марта 2022

Ўзбекистон "Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар" темир йўли қурилишини бошлади

Лойиҳанинг қиймати 5 млрд долларга баҳоланмоқда. Темир йўл узунлиги 600 километрни ташкил этади.

1173
0
Google Earth

"Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар" темир йўли лойиҳасининг харитаси Покистон, Ўзбекистон ва Афғонистон томонидан келишиб олинди. Бу ҳақда Покистоннинг The News International нашри хабар бермоқда.

Лойиҳанинг тахминий қиймати 5 млрд доллар. Унинг узунлиги 600 км бўлган темир йўл Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистон портларига йўл очади. Бунинг эвазига минтақа товарлари жаҳон океанига тезроқ ва арзонроқ етиб боради.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев мазкур лойиҳа алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаган эди.

“Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” т/й қурилиши Покистонни Марказий Осиё билан боғлайдиган, Ўзбекистонни Карачи, Гвадар ва Қосим портларига олиб чиқадиган энг яқин, арзон ва хавфсиз йўлак яратади. Бу темир йўл минтақаларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборади”, - деганди Ўзбекистон раҳбари.

1173
0