• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 марта 2022

Андижонда МЧЖ салкам 2 млрд сўмлик электр энергиясини “еб юборди”

МЧЖ масъул шахслари электр ҳисоблагичнинг ҳимоя муҳрларини олиб ташлаб, ўрнига техник талабларга жавоб бермайдиган ҳисоблагични ўрнатишган.

854
0

Андижон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо мажмуаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, “B.M.M.” МЧЖ масъул шахслари томонидан МЧЖга қарашли “N.M.” савдо мажмуасига ўрнатилган онлайн электрон ҳисоблагичнинг ҳимоя муҳрларини бузган ҳолда олиб ташлаб, ўрнига техник талабларга жавоб бермайдиган электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан ўрнатганлиги натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 1,5 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Андижон шаҳар ЭТК масъул шахслари “N.M.” савдо мажмуасига етказиб берилган 1 кВт. соат электр энергияси учун 1-тариф бўйича тўлов ундирилиши лозим бўлса-да, электрон ҳисоб дастурига 2-тариф бўйича тўлов амалга оширилиши ҳақида маълумот киритган.

Оқибатда, давлат ва жамият манфаатларига 491,4 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

854
0