• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 30 марта 2022

Бухорода музейдаги товус думини юлиб олган қизнинг онаси жазоланди

Тарихий музей мажмуасига саёҳатга келган қиз атрофда юрган товуснинг думини юлиб олди.

1356
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Бухорода тарихий музей мажмуасида қиз товус думини юлиб олгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ Матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 26 март куни Ғиждувон туманида яшовчи Н.Т. исмли шахс икки нафар вояга етмаган қариндошлари О.Х. ва С.Х.лар билан Бухоро шаҳридаги “Ситораи-Мохихоса” тарихий музей мажмуасига саёҳатга келишган.

Шу вақтда улар ҳақиқатдан ҳам музей ҳовлисида юрган товус қушининг икки дона патини юлиб олган.

Ушбу ҳолат юзасидан вояга етмаган О.Х.нинг онаси Г.М.га нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Маълумот учун, мазкур модда билан жавобгарликка тортилиш БҲМнинг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

1356
0