• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 31 марта 2022

Гулистонда ўқувчи қизлар ўртасида муштлашув содир бўлди — видео

Учта мактабнинг ўқувчи қизлари Instagram'даги келишмовчилик сабаб орани очиқ қилиш мақсадида тўпланиб, муштлашишди.

1320
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сирдарёда бир нечта ўқувчи қизлар ўртасида муштлашишгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, Гулистон шаҳрининг 4, 5, 18-мактабларнинг ўқувчи қизлари Instagram орқали бир-бирини ҳақорат қилиши натижасида келишмовчилик содир бўлган.

Қизлар орани очиқ қилиш мақсадида тўпланиб, муштлашишган. Жанжал оқибатида тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилган.

Воқеани икки нафар ўқувчи тасвирга олиб, Telegram’да тарқатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан барча воқеа қатнашчилари аниқланиб, суриштирув ишлари олиб борилди. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1320
0