• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 марта 2022

Тиббиёт ходимларига ҳижоб ва диний либосларда юришга тақиқ бекор қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан шифокорларга ҳижоб ва бошқа диний либосларда юришга рухсат берилди.

1003
0
ЎзА

Тиббиёт ходимларига ҳижоб ва бошқа диний либосларда юришга тақиқ олиб ташланди. Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазирининг "Одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи қабул қилинди, дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 20 январдаги 34-буйруғига асосан тиббиёт ходимлари ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришлари таъқиқланган эди. Ушбу буйруқ бекор қилинган.

Депутатнинг ёзишича, Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмас.

1003
0