Аввалроқ, 2003 йилда содир этилган қотиллик фош этилгани ҳақида хабар бергандик.
Унга кўра, Тошкентда бир эркак 19 йил олдин рус миллатига мансуб аёлнинг бошига целлофан кийгизиб, бир неча маротаба уриб ўлдирганди.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида мазкур иш кўриб чиқилиб, судланувчи эркакка нисбатан ҳукм эълон қилинди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчига нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в”, “д”, “ж” бандлари билан 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.