• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 1 апреля 2022

Март ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 2,5 фоизга ошди

Мазкур даврда истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 % га қимматлашди. Статистика қўмитаси озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

1162
0
UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 % га қимматлашди. Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 10,5 % га етди.

2022 йилнинг март ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 2,5 фоизга ошди. Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари1,1 % ва аҳолига пуллик хизматлар 0,4 фоизга ошди.

2022 йил 30 март ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидагича:

  • Суякли мол гўшти (1 кг) — 45 000 – 70 000 сўм;
  • Қўй гўшти (1 кг) — 55 000 – 80000 сўм;
  • Картошка (1 кг) — 2 500 – 8000 сўм;
  • Пиёз (1 кг) — 2000 – 5000 сўм;
  • Сабзи (1 кг) — 1500 – 5000 сўм;
  • Тухум (10 дона) — 6000 – 15000 сўм;
  • Гуруч (1 кг) — 5000 – 20 000 сўм;
  • Ўсимлик ёғи (1 л) — 14 000 – 25000 сўм;
  • Шакар (1 кг) — 8500 – 14 000 сўм.
1162
0