• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 1 апреля 2022

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини +28 даражагача ҳароратда ўтказишади

Синоптиклар шанба ва якшанба кунларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

677
0
UzNews.uz

Ўзгидрометнинг хабар беришича, март ойининг охирги кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши бошланди. Ушбу ҳолат апрель ойининг биринчи ҳафтасида ҳам давом этади.

Бугун, 1 апрель кундуз куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво +20...+24 даражагача, баъзи жойларда +25...+28 даражагача исийди. Бу апрель ойи бошидаги кўп йиллик қийматлардан 4-6 даражага юқоридир.

Республика ҳудудининг катта қисмида ушбу кунларда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 2 апрель шанба куни ҳаво булутли бўлади. Куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

677
0